Мексиканинг Текоман шаҳрида жиноятчилар уй ҳовлисида нонушта қилиш учун йиғилган олти кишини отиб кетишди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий бош прокуратурага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Беш киши воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмган, яна бир инсон шифохонада вафот этган. Шунингдек, икки киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикадаги энг нуфузли нашрлардан бири Universal журналисти Хосе Херардо Мартинес Мехикода 6 январга ўтар кечаси ўлдириб кетилгани хабар берилганди.