Мисрда навбатдаги президент сайловларининг биринчи босқичи 26-28 март кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миср миллий сайлов комиссияси бошлиғи Лашин Иброҳим Муҳаммад Сулаймон Қоҳирадаги матбуот анжуманда маълум қилди. 

Агар сайловнинг 1-босқичида номзодлардан ҳеч қайси бири мутлақ кўп овоз тўпламаса, 24-26 апрелда 2-босқич ўтказилади.

Мисрнинг амалдаги президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳозирча сайловларда иштирок этиш истагини билдирмаган. Шу билан бирга мамлакатдаги бир қатор сиёсий кучлар унинг номзодини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини маълум қилганлар.