«Реал» Испания примерасининг 18-тури доирасидаги учрашувда «Сельта»ни мағлуб эта олмади. Вигодаги «Балаидос» стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.

Даниэль Васс 33-дақиқада дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва тўпни дарвозага бехато жойлади. Тони Кроос 36-дақиқада тўпни Гарет Бэйлга етказиб берди, у эса ҳимоячиларга елкаси билан тургани ҳолда бирга-бир вазиятга чиқди ва чапдаги пастки узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Иско орадан икки дақиқа ўтиб, ўнг қанотдан тўпни марказда турган Бэйлга етказди, у эса узоқ бурчакка гол урди.

Яго Аспас иккинчи бўлим ўрталарида голкипер билан бирга-бир чиқди, бироқ бирданига тепмай, дарвозабонни алдаб ўтишга уринди, Кейлор Навас эса уни йиқитди. Аспас пенальтидан чапдаги пастки бурчакни нишонга олди, дарвозабон тўпни ушлаб олди. Васс 82-дақиқада ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, Максимилиано Гомес эса боши билан уни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

«Реал» 32 очко билан бир ўйин кам ўтказгани ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Етакчилик қилаётган «Барселона» билан орадаги фарқ 16 балл. «Сельта» (22) – 14-поғонада.

Сельта – Реал Мадрид 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар
: 1:0 – 33 Васс, 1:1 – 36 Бэйл, 1:2 – 38 Бэйл, 2:2 – 82 Макси Гомес.
Сельта – Бланко, Мальо, Кабраль, Ронкалья, Кастро, Васс (Хосабед, 90), Радоя (Лоботка, 73), Эрнандес, Систо (Мор, 73), Аспас, Макси Гомес.
Реал Мадрид – Навас, Хакими, Варан, Начо, Марсело, Модрич (Васкес, 76), Каземиро, Кроос, Иско (Ковачич, 77), Бэйл (Асенсио, 84), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (44), Мальо (67), Навас (71), Аспас (88).