Нью-Йоркда Дональд Трампга тегишли Trump Tower биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда. 

Ушбу ҳодиса қайд қилинган видеода 68-қаватли бинонинг томидан қора тутун чиқаётганини кўриш мумкин. Ёнғин жойида 84 га яқин ўт ўчирувчи ишлаган. Ёнғинга электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида икки киши жароҳат олган, улардан бири оғир аҳволда. 

Квартиралар ва офислар жойлашган бу бино Трамп АҚШ президенти бўлишидан олдин унинг қароргоҳи бўлган.