Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европага келаётган қочқинларни “мусулмон босқинчилари” деб атади ва унинг давлати келгусида муҳожирларни қабул қилишни истамаслигини айтди. 

Орбаннинг фикрича, мусулмон аҳолисининг келиши давлат ичида “параллел ҳамжамиятлар” пайдо бўлишига олиб келади.

“Биз уларни мусулмон қочқинлари деб ҳисобламаймиз. Биз уларга мусулмон босқинчиларидек қараймиз”, деб айтган Орбан Welt нашрига.

Орбан Европанинг етакчи давлатлари раҳбарларини Венгрияни ҳурмат қилишга чақирди. Унинг айтишича, Европа Иттифоқининг кўплаб давлатлари Венгрия ҳукуматини Будапешт Европа Иттифоқи уюшқоқлиги жамғармасидан маблағлар олаётгани, бироқ қочқинларни қабул қилишдан бош тортаётганликда айбламоқдалар. Бироқ Орбаннинг таъкидлашича, бу жамғармадан Венгрияга ажратилаётган маблағлар қочқинларни қабул қилиш масаласи билан боғланмаган. 

2017 йил охирида Еврокомиссия муҳожирларни жойлаштириш дастури доирасида қочқинларни қабул қилишдан бош тортганлари учун Венгрия, Польша ва Чехия устидан Европа Иттифоқи судига шикоят қилган.