Россиянинг Владивосток шаҳридаги кафелардан бирининг омборхонасида икки эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, кафе Лазурная соҳилбўйида жойлашган. Ҳалок бўлганларнинг ёши 40 ва 54да экани айтилмоқда. Полиция уларнинг шахсини аниқлаган. Ҳар иккиси ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Владивостокка пул ишлаб топиш мақсадида келишган.

Айни дамда терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда, эркакларнинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда. Асосий тахмин – ишчилар ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмишган.