АҚШ вице-президенти Майкл Пенс 19 январда Яқин Шарқ давлатлари бўйича турнега отланади. У сафари давомида Миср, Иордания ва Исроилга ташриф буюради. Бу ҳақда 8 январда Оқ уй маълум қилди.

Таъкидланишича, Пенс 20 январда Мисрда президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий билан учрашади, 21 январда Иорданияга жўнайди ва у ерда қирол Абдуллоҳ II билан музокаралар ўтказади. Сўнгра Пенс 22-23 январь кунлари Исроилда бўлади. У бу ерда мамлакат президенти Реувен Ривлин ва бош вазир Биньямин Нетаньяху билан учрашади. Пенс, шунингдек, Кнессетда нутқ сўзлаши ва Ал-Қудсдаги Йиғи деворига ташриф буюриши режалаштирилган.  

Пенс ташриф буюрадиган давлатлар раҳбарлари билан “террорчиликка қарши кураш ва таҳқирлашга учровчи диний камчиликларни қўллаб-қувватлаш масалаларини” муҳокама қилади. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.