Шимолий Каролина штатидаги Shallotte River Swamp Park миллий боғида сув билан бирга тимсоҳлар ҳам музлаб қолди.

Тимсоҳлар сувда музлаб қолиб, уйқуга кетган. Улар нафас олиб туриш учун фақатгина бурни ва тумшуғини сув устида қолдирганлар. Боғ вакилининг айтишича, ҳаво исиб, музлар эриганда тимсоҳлар уйғонадилар.

Охирги ҳафталарда АҚШнинг бир қатор штатларида совуқ ҳарорат ҳукм сурмоқда. Баъзи шаҳарларда ҳаво ҳарорати 30 даража совуққача тушиб кетган. Совуқлар қурбонларга ҳам олиб келган.

Аввалроқ Флорида штатида совуқдан игуана калтакесаклари музлаб қолгани маълум қилинганди.