Арманистон президенти маъмурияти ОАВнинг республика президенти Серж Саргсян янги йил байрамлари пайтида соғлиги ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларини рад этди. Бу ҳақда «Интерфакс» Арманистон президентининг матбуот котиби Владимир Акопянга таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Президент енгил шамоллаганди. У бу давр давомида уйда бўлди», - дея маълум қилди Акопян.

Таъкидланишича, 9 январь куни «Жаманак» газетаси Саргсян рождество муносабати билан чергов тадбирларида иштирок этмагани, бунга унинг шифохонага ётқизилгани сабаб бўлгани ҳақида хабар тарқатди.