Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 сентябрдаги Қарори билан тижорат банкларига уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, 2017-2021 йилларда банк депозитлари (омонатлар) ҳажмини 2,1 баробарга ошириш юзасидан вазифалар юклатилган.

Мазкур Қарор талабларига мувофиқ АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” аҳоли омонатлари ҳажмини ошириш, аҳоли учун янада қулай шартлар асосида жозибали омонат турларини ишлаб чиқиш, шу билан бирга банк омонатчиларини мавжуд омонат маблағларидан самарали даромад олишлари ҳамда омонат маблағларини хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қатор замонавий хизмат турларини жорий қилиб келмоқда.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Хусусан, банк ўз тажрибасидан келиб чиқиб омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг бўш пул маблағларидан мунтазам даромад олишларини таъминлаш мақсадида, мижознинг омонат маблағларининг асосий қисмини ва ойлик фоизларини олиш, муддати келган омонатларни қайта расмийлаштириш айрим сабабларга кўра ўз вақтида амалга оширилмаганида, яъни омонатчи:

- саёҳатга чиққанида;

- ёдидан кўтарилганда;

- хизмат сафарига кетганда;

- бетоб бўлганида омонатчиларга ўз хоҳишларига асосан, телефон орқали ёки “SMS-хабарнома” хизмати орқали хабардор қилиш дастури жорий қилинган. Бунда омонатчиларга омонат маблағларининг асосий қисмини, ойлик фоизларни олиш муддати келганлиги, омонатнинг асосий муддати келганда эса уни қайта расмийлаштириш муддати келганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Муҳим жиҳати шундаки, омонатчи ўз вақтида омонати тўғрисида маълумотга эга бўлади ҳамда тезкор омонатини бошқариш имкони туғилади.

“Қишлоқ қурилиш банк” бу каби замонавий хизматларни жорий этган ҳолда, ўз мижозларига янада қулайлик яратиш ва уларнинг муттасил даромад олишларига шароит яратишни кўзламоқда. Зеро, биз учун нафақат банкимизнинг фойда кўриши, балки мижозларнинг ҳам даромад олиши муҳимдир!

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун:

(+99871) 150-39-93, 150-72-58, www.qqb.uz

Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган.
Реклама ҳуқуқи асосида