Ўтган ҳафта Мадагаскарга ёпирилган “Ава” тропик циклони сабабли 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Дастлабки маълумотларга кўра, 29 киши ҳалок бўлган, 22 киши бедарак йўқолган, 17170 киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган ва яна 83023 киши жабрланган”, деб маълум қилинди фалокатлар хавфини бошқариш миллий бюросида.  

Циклон оролга 5 январда ёпирилган ҳамда сел ва тошқинлар келтириб чиқарган.