Жаҳон ахборот агентликлари Венесуэла ва мамлакат раҳбариятига қарши кампания олиб боришмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Николас Мадуро маълум қилди.

«Венесуэлага ОАВ орқали жаҳон ҳужуми бошланди, ҳар куни салбий хабарлар тарқатилмоқда. Ўтган йили эса 3,8 минг салбий янгиликлар маълум қилинган», - дея Мадуронинг сўзларини келтиради El Nacional.

Унинг сўзларига кўра, Венесуэлага қарши глобал кампанияга Reuters, Associated Press, AFP ва EFE агентлиги бошчилик қилмоқда.

«Улар бизнинг табиий бойликларимизни хоҳлашмоқда, Боливар инқилоби якунланишини исташмоқда», - дея таъкидлаб ўтган Венесуэла етакчиси.

Унинг қайд этишича, мамлакат Мухолиф ассамблея маълум қилаётган «гуманитар инқироз ҳолати»да эмас.

Аввалроқ, Венесуэла президенти Николас Мадуро 100 млн El Petro миллий криптовалютаси чиқарилиши ҳақида маълум қилганди.