Microsoft корпорацияси Windows учун янгиланиш жараёнини тўхтатди. Патч AMD процессорли компьютерларнинг тўлиқ ўчишига олиб келди. Бу ҳақида 9 январь, сешанба куни The Verge хабар берди

"Microsoft корпорациясига AMD  чиплари эгаларидан Windows операцион тизим хавфсизлиги янгилангандан сўнг уларнинг компьютерлари ўчиб қолганига оид шикоятлар келиб тушди", - деди компания вакили.

Корпорация муаммони бартараф қилиш устида ишламоқда. У бу муаммода AMD'ни айбламоқда. Янгиланишдан кейин компьютер ёқилмаган тақдирда, Microsoft қўллаб-қувватлаш сайтига киришни таклиф қилмоқда. 

Meltdown иловага компьютернинг ҳар қандай хотирасини, шу жумладан ядро хотирасини ўқишга имкон беради. Шу билан бирга, Spectre хакерга дастурлар изоляциясидаги камчилик ҳисобига бошқа иловалардан маълумот олиш имконини беради. Мазкур камчиликлар Intel, ARM64 ва AMD процессорларига ҳужум қила олади. Уларнинг иккиси ҳам 2017 йилнинг ўрталарида аниқланган, бироқ уларни тузатиш патчлари фақатгина 2018 йилнинг бошига келиб ишлаб чиқила бошлади.