2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестри давомида Олий таълим муассасаларида тўлов-шартномаси шаклида таҳсил олаётган талабалар учун тўлов суммаси ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи Сарвархон Бузрукхоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари билан кафолатли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан 2017/2018 ўқув йилларида тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларида ўқиш (бакалавриат, магистратура) баҳоси 2016/2017 ўқув йиллари даражасида сақланиб қолинади.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча режага биноан қабул қилинган талабалар олий таълим муассасасидаги биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг, кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттириши хабар қилинганди.