Мамлакат ҳарбий тузилмасини ривожлантириш вазифалари ва йўналишларига қараб Мудофаа доктринасининг айрим қоидаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлик киритилиши ва тўлдирилиши мумкин.  

2017-2021 йиллар учун белгиланган Ҳаракатлар стратегияси дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга бўлиб, шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган мудофаа доктринаси орқали мамлакат мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган. Хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилди.