Оқ уй вакили Ҳоган Гидлининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар йиллик тиббий кўрик давомида руҳшунос билан учрашмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Йўқ», - деган Гидли бу борада берилган тегишли саволга жавоб қайтариб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон CNN мухбирининг президент Дональд Трамп руҳий ҳолати ҳақидаги саволига жавоб қайтарганди. «Мен унинг руҳий ҳолати ва президентлик лавозимга мослиги бўйича савол устида ҳеч қачон бош қотирмаганман. Менда унинг руҳий ҳолати туфайли ташвишга тушиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ», - дея айтиб ўтган Тиллерсон.