АҚШнинг Мэн штатидаги Йорк шаҳрида ўтган дам олиш кунлари шу даражада совуқ бўлганки, ҳатто одамлар соҳилбўйининг ўзида пайдо бўлган яхмалакда учишган. Денгиз ёнида конькиларда учаётган эркак тасвирланган видеороликни эр-хотин Питер ва Сандра Лекоуси суратга олди.

"Жуда совуқ эди – шу даражада совуқки, биз соҳилбўйида қола олмасдик ҳам, у эса конькиларда учди", - дея маълум қилди Сандра The Boston Globe нашри билан суҳбатда.

Роликни “Фейсбук”да эълон қилган Питер эса Мэндаги ҳар бир кун – пляж мавсуми эканини айтиб ҳазиллашган.

Маълумот учун, Йоркда ўтган дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 20 даража совуқни ташкил этди.