2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Дастурнинг III боби «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган. Унинг Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш бўлимида амалга оширилиши мўлжалланаётган қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни, жумладан, давлат-хусусий  шерикликни кучайтириш орқали тўлиқ амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси. Лойиҳада:

  • ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфра-тузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш параметрлари;
  • «Ақлли шаҳар», «Ақлли маҳалла», «Ақлли уй» ва «Ақлли ҳокимият» концепцияларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаоллигини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси. Лойиҳада давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаолиятини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш назарда тутилади.

Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлик рейтингини эълон қилиб бориш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси. Лойиҳада жойларда инвесторларга яратилган шарт-шароитларни (ресрурс, инфраструктура, давлат ва бошқа хизматларнинг қулайлиги) аниқлаш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.