Apple компанияси инвесторлар босими остида болаларни смартфонга тобеликдан ҳимоялаш учун ота-она назорати функциясини киритишга рози бўлди. The Verge шу ҳақида хабар берди

iOS'га киритиладиган функция ота-оналарга уларнинг фарзанди айфон экрани қаршисида қанча вақт ўтказаётганини кузатиш ва зарурат туғилганда гаджетдан фойдаланишни чеклаш имконини беради. 

Компания ўсмирларнинг смартфонга тобелик муаммосига жиддий муносабатда эканини, шу боис қўлидан келганича унга қарши курашишга ҳаракат қилишини таъкидлади.  

Янги функциянинг киритилиш муддати ҳозирча маълум қилинмади.