Brent туридаги нефть нархи АҚШ энергетика вазирлигининг прогноз бошқармаси Brent нефтининг 2018 йилдаги ўртача нархи 2017 йил декабрдаги 57,26 долларга нисбатан 59,74 долларни ташкил қилиши ҳақидаги ҳисоботни эълон қилгандан кейин 2015 йил 6 майидан бери биринчи бор 69 доллардан ошди.

9 январь кечки пайтга келиб Brent нефти нархи 1,76 фоизга ошиб, 68,97 долларни ташкил қилди. Бундан аввалроқ унинг нархи 69,05 долларгача етганди. WTI нефтининг нархи эса 2,32 фоизга ошиб, 63,16 долларга етган.