Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги №10-сони «Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Ҳукумат қарорига биноан «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.

Низомга кўра, давлат макктабгача таълим муассалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд бўлган мактабгача таълим муассасалари I гуруҳ, 8 тагача гуруҳлари бўлганлари II гуруҳ ҳисобланади.

Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланмоқда:

  • ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга мутахассис;
  • бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;
  • бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;
  • бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;
  • бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис;       

  • Жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган муасcасаларда раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.