Эрталаб ишга отланаётиб оналаримизга салом берамиз-да, шошганча чиқиб кетамиз. Она эса ортингизда дуо қилганича қолади. Шу билан кечқурун чарчаб уйга қайтамиз, баъзан онамизнинг ҳолидан хабар олишга вақтимиз ҳам бўлмайди, икир-чикирлар билан чалғиймиз. Охирги марта "Она, аҳволингиз, соғлиғингиз қандай? Кўнглингиз нималарни тусаяпти?" деб қачон сўраганингиз ёдингиздами? 

Facebook ижтимоий тармоғининг "Халқ овози/Голос народа" гуруҳида оналарнинг қадрига етишга ундовчи кичик ролик тақдим этилди. Ундаги сўзлар сизга танишдек туюлган бўлиши мумкин, эҳтимол, қаердадир бу ҳақида ўқигандирсиз ҳам. Бироқ журналист Сирожиддин Ўсаров ғоя муаллифи ва ижрочиси сифатида тасвирчи Абдулхай Жамшид билан ҳамкорликда оналарни эъзозлашга ундовчи кичик видеороликни тақдим этди.

 

Кейин афсус қилмаслик учун оналарнинг қадрига борида етинг!