Filecloud.uz – бу UZ зонасида жойлашган қулай булутли сақлагич. У орқали контент билан бўлишиш осон ва фойдали!

Компания 4-24 декабрь кунлари Samarqand Darvoza савдо кўнгилочар мажмуасида кенг қамровли Янги йил акциясини ўтказди. Уч ҳафта мобайнида хоҳловчилар мамлакатимиз аҳлини видеоёзув орқали Янги йил билан қутлаш имконига эга бўлишди. Акцияда 100 дан ортиқ киши иштирок этди. Улар ўзларининг оригинал табригини Filecloud.uz булутли сақлагичи орқали улашишди.

Энг яхши учта видеотабрик муаллифлари Filecloud.uzнинг қимматбаҳо совғаларига эга бўлишди –  2та Samsung Galaxy Tab 4 планшетлари ва асосий совға - HP Pavilion 15 ноубтуки!

Фото: Filecloud.uz

Оддий фойдаланувчилардан ташқари акцияни машҳур шахслар ҳам қўллаб-қувватлашди. Қўшиқчи Katryn Sky, DJ Bella ҳамда стендап қизиқчи Индира Мифтахова шулар жумласидандир.

Қизлар қисқа роликларда тасвига тушиб, Filecloud.uz булутли сақлагичидан фойдаланишнинг қулай жиҳатларини батафсил тушунтириб беришди. Уларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилиш мумкин:

Ушбу роликларни ярим миллион киши томоша қилди. Улардан илҳомланган фойдаланувчилар ўзлари суратга олган видеони булутли сақлагичга юклаб,  халқимизни байрам билан фаол равишда қутлашни бошлашди.

Фото: Filecloud.uz

Filecloud.uzда рўйхатдан ўтинг ва файлларни осонгина бошқариш жараёнидан баҳра олинг!

Реклама ҳуқуқи асосида