Энди хонандалар томонидан суратга олинаётган клиплар эфирга чиқишдан олдин "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси қошидаги махсус бадиий кенгаш назоратидан ўтади. Бу ҳақида "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ўтган йилда хонандаларнинг 12та клипини бекор қилдик. Бу йил эса мазкур ҳолатга бошқача ёндашилади. Бизга маълумки, санъаткор бир клипни суратга олиш учун қўпол қилиб айтганда, энг камида 2-3 минг АҚШ доллари сарфлайди. Бироқ биз учун маданият, маърифат, миллий менталитет тушунчалари устун туради. Эндиликда "Ўзбекконцерт" қошида клиплар бўйича махсус бадиий кенгаш ташкил этилиб, ҳар ҳафтада бир марта суратга олинган клиплар муҳокамага қўйилади. Агар қўшиқ ва унга олинган клип кенгаш тасдиғидан ўтсагина, телевидение ҳамда интернет тармоқлари орқали намойиш этилади", дея қайд этди Одилжон Абдуқаҳҳоров.


Маълум бўлишича, 15 нафар аъзодан иборат бадиий кенгаш миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган клипларни бекор қилиб, хонандаларга тўғри тавсиялар беришда хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, клипларнинг нафақат хусусий каналларда чиқиши, балки интернет тармоқларида ҳам тарқалиб кетишини олдини олади.