9 январь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда проректорлар ҳамда университетда фаолият олиб бораётган барча профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Унда университет ректори Ғанишер Раҳимов давлат раҳбарининг парламентга мурожаатномаси ҳақида батафсил маълумот берди.

«Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юртимиз жамоатчилиги томонидан мамлакатимизнинг демократик ривожланиши сари дадил қадам, деб эътироф этилмоқда. Мурожаатномада ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар, топшириқлар, Конституциямизда белгиланган тамойиллардан келиб чиққан. Мурожжатномада Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури бўйича Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши лозимлиги таъкидланди. Биз мана шундай мурожжатни албатта қўллаб-қувватлашимиз ҳамда фидоийлик билан мурожаатда келтирилган топшириқларни бажаришимиз шарт», деган ректор.

Шундан сўнг проректорлар ҳам мурожаат бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

«Тадбирнинг қизғин баҳс-мунозарларга бой кечгани профессор-ўқитувчиларнинг мазкур мурожаатга, юртимизда кечаётган жараёнлар ва амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий муносабатини кўрсатиб берди», дея хабар қилади университет матбуот хизмати.