Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилмоқда.

Президент ўз маърузасида бугун мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қанчалик самара бериши армия ва халқнинг бирдамлигига боғлиқлигини таъкидлади.

Шунингдек, қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича биринчи марта аутсорсинг тизими жорий қилингани маълум қилинди.