1 апрелга қадар, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш учун соҳага ўзгартириш киритилмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида эълон қилинди.

9 январдан кенг жамотчилик муҳокамасига қўйилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида таъкидланишича, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишларини вилоят ва унга тенглаштирилган прокурор розилигига асосан қўзғатиш тартиби белгиланади. ​

Эслатиб ўтамиз, 2017 март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили  ​институни ташкил этиш қарори имзоланганди. Шундан сўнг, Олий Мажлис аъзолари томонидан Бизнес омбудсман ташкил этилиши маъқулланган.