RM Sotheby’s аукцион уйи 964 авлодидаги Porsche 911 спорткарларининг энг қимматбаҳо ва эксклюзив коллекциясини сотувга қўйди. Савдолар март ойида Amelia Island Concours d’Elegance танлови доирасида ўтказилади. Бутун коллекция 7,4 млн долларга баҳоланган.

Сотувга қўйилган автомобиллар энг ноёб Porsche’лар бўлиб, немис маркасининг махсус бўлими томондан такомиллаштирилган. Коллекцияга 11 та 964 кузовидаги ва битта 930 кузовидаги машина кирган.

Улар орасида бой-йўғи 45 дона ишлаб чиқарилган ва ноёб Ferrari Yellow сариқ рангидаги Porsche Carrera RSR 3.8 бор. Машинада бор-йўғи 765 км йўл юрилган, унинг тахминий нархи 1,2-1,4 млн долларни ташкил қилади.

Сотувга қўйилган яна бир машина 1993 йилда ишлаб чиқарилган Carrera RS 3.8. Компания бу машинадан 55 дона ишлаб чиқарган. Бу машина учун 1,5 млн доллар берилиши тахмин қилинмоқда.

Савдоларга бор-йўғи 10 дона ишлаб чиқарилган Porsche 911 Turbo S X83 “Flachbau” ва “ясси тумшуққа“га эга яна бир нечта Porsche қўйилган.