Доимий эсувчи шамоллар Бразилияда шамол генераторларининг дунёдаги энг юқори коэффициентини таъминлайди. Бу кўрсаткич рақамларда ифодаланса, 39 фоизни ташкил этади. Мамлакат ҳукумати режаларига биноан шамол генератор ускуналарининг умумий қуввати 2026 йилга келиб 19 гВт.га етади. Voltalia компанияси шамол ёрдамида олинган электр энергияси учун ҳозирданоқ жуда арзон анрхни таклиф этмоқда — 1 мВт*соат 29,82 доллардан сотилмоқда. Бу ўзбек сўмида 1 кВт*соат энергия 242.43 сўм деганидир (таҳр). Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.

Ҳозирда, Бразилиядаги шамол энергияси қурилмалари қуввати 11 гВт.ни ташкил этмоқда. Мамлакат жаҳонда шамол энергиясини ишлаб чиқиш бўйича 5-ўринда. Унинг салоҳияти эса, юқорида айтилганидек, жуда юқори. 

Картинки по запросу World's Best Breezes Lead to Cheapest Wind Power in Brazil

Шунга биноан Voltalia шамол генераторларини ўрнатиш ишларига 268 млн доллар сармоя киритишни режалаштирган. Умуман, компания ишлаб чиқараётган электр энергиясини 1000 мВт.гача етказмоқчи. 

Бразилиянинг бу борадаги салоҳияти қанчалик юқори бўлмасин, айни вақтда шамол энергияси ишлаб чиқишда Дания дунёда етакчилик қилмоқда. 2017 йили ушбу мамлакат электр энергиясининг деярли ярми — 43,6 фоизи — шамол генераторлари томонидан ишлаб чиқилган. 2020 йилга келиб, шамол генераторлари зарурий электрнинг ярмини таъминлайди, бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари билан қўшганда 80 фоизни ташкил этади. Шундай экан, Бразилия Дания кўрсаткичларига етиши учун жуда кўп меҳнат қилиши талаб этилади.