Европа Иттифоқи бир сонияда 100 000 000 000 000 000 (100 квадрильон) амални бажара оладиган 2 та суперкомпьютер ишлаб чиқиш лойиҳасини ишга туширди. ЕИ бунинг 1 млрд евро (1,2 млрд доллар) маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Бундан кўзланган мақсад, бу соҳада ўзиб кетган ва улкан натижаларга эришган Хитой, АҚШ ва Японияни қувиб етишдир, дея ойдинлик киритган Европа комиссияси. 

Bloomberg агентлигининг ёзишича, ЕИ лойиҳа доирасида 2020 йилгача Европа учун 2 та "дунё-таснифи"даги суперкомпьютер ҳамда сониясига 1 000 000 000 000 (1 трлн) амални бажара оладиган ўртача ҳисоблаш техникасини ишлаб чиқади. EuroHPC ташаббуси 2017 йил мартида ишга туширилган, бироқ уни молиялаштириш бўйича маълумотлар 11 январда эълон қилинди. 

Бу ҳисоблаш техникалари 2022 йилга келиб, Европа технологиялари асосида бир сонияда 1 *1018 (квантиллион) амални бажара оладиган янги авлод "exascale" тизимини ишлаб чиқишга пойдевор бўлиши керак. Европа комиссияси ушбу лойиҳани ЕИнинг маълумотлар иқтисодиётидаги рақобатбардошлиги ва мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидламоқда. 

Лойиҳа ишга туширилганидан буён 13 давлат: Бельгия, Болгария, Хорватия, Франция, Германия, Греция, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Словения, Испания ва Швейцария ўз ҳиссасини қўшган.