Эрон ҳудудида 11 январь куни магнитудаси 4,9 дан 5,4 баллга қадар бўлган ер силкинишлари юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати сайтида хабар қилинган.

Ҳаммаси бўлиб зилзиланинг тўртта ўчоғи аниқланди: Меҳрон вилоятида битта, Мандалида иккита ва Карманда битта.

5,4 магнитудали энг кучли ер силкиниши Меҳронда қайд этилган, унинг маркази 10 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Эронда бундан аввал юз берган зилзила оқибатида 51 киши жабрланганди.