Хитойнинг электрокарлар бўйича янги ишлаб чиқарувчиси LvChi Шангҳайдаги махсус тадбирда Urano номли концептуал тўрт эшикли купени тақдим этди. Товар нусхаси 2019 йилнинг ўрталарида пайдо бўладиган янгилик бир зарядкада 690 километрга қадар йўл босиши мумкин.

LvChi Urano иккита электрмотор билан жиҳозланади, уларнинг умумий қуввати 707 от кучи ва 900 Нм айланувчи паллани ташкил этади. «Юзга» купе 3,5 сонияда чиқади. Электркар ҳам симсиз зарядкалардан, ҳам ультратез заряд станцияларидан қувват олиши мумкин.

Фото: LvChi 

Купеда юз ва овозни фарқлаш модули, рақамли қурилмалар панели, автомобиль асосий функцияларини бошқариш учун 12,3 дюймли дисплей ва кенг шаклли экранга эга мультимедия тизими бор. 

Фото: LvChi 

LvChi’нинг бош офиси Шангҳайда жойлашган бўлиб, марка дизайн-студияси Италияда. Режаларга кўра, Хитойнинг Чанчунида қурилаётган завод 2019 йилнинг ўрталарига келиб йилига 50 мингга қадар электркарни ишлаб чиқаради.

Фото: LvChi 

Компания 2021 йилга қадар ҳаммаси бўлиб саккизта моделни чиқармоқчи: Urano серияли версияси, премиум-синфдаги седан, иккита кроссовер, минивэн, ўрта ўлчамли седан ва иккита сити-кар.