Исроил Мудофаа вазирлигининг Иорданнинг Ғарбий соҳилидаги исроилликлар бўйича қўмитаси дарёнинг ғарбий соҳилидаги ҳудудда 1,1 мингдан ортиқ уй-жой қуриш лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда "Шалом ахшав" ташкилоти маълум қилди.

«Режалаштириш қўмитасининг 10 январь кунги мажлисида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 1 минг 122та уй ва 209та посёлка қурилади. Қурилиш ишлари учун тендер бошланади», дейилган хабарда.

9 январь куни Исроил ҳарбий маҳкамаси раҳбари Авигдор Либерман яқин вақтлар ичида Иорданнинг ғарбий соҳилида 2,4 мингдан ортиқ уй қуриш режалаштирилганини маълум қилганди.

Иорданнинг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун турар жойлар қуриши тўхтатилмаслиги ўн йиллардан буён давом этиб келаётган Фаластин-Исроил можароси ҳал этилишида асосий тўсиқ ҳисобланади. 2016 йилнинг 23 декабрида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2334 резолюцияси билан Исроилдан босиб олинган ҳудудларга ўз аҳолисини кўчиришни тўхтатиш талаб этилганди. Исроил томони ўшанда бу талабни бажармаслигини маълум қилган.