«Челси» ва «Арсенал» ўртасида Англия Лигаси Кубогининг ярим финали доирасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтди. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашувда ғолиб аниқланмади - 0:0.

Ўйиннинг биринчи бўлими давомида рақиблар тенг ўйин кўрсатишди. Икки жамоа ҳам яхши ҳимояланди ва ҳужумлар уюштиришда муаммоларга дуч келди. Бўлим давомида голли вазиятлар деярли бўлмади.

Танаффусдан кейин мезбонлар тўпга эгалик қилишди, аммо мухлислар гол кўришмади.

Бу жамоаларнинг жавоб учрашуви 24 январь куни «канонирлар» майдонида бўлиб ўтади.

Англия лигаси Кубоги 
1/2 финал
Биринчи учрашувлар

Челси – Арсенал 0:0 (0:0, 0:0)
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Азар (Бакайоко, 84), Фабрегас, Канте, Дринкуотер (Виллиан, 68), Алонсо, Мората (Батшуайи, 87).
Арсенал – Оспина, Мустафи, Ҳолдинг, Бельерин, Чемберс, Уилшер (Эл-Ненни, 57), Мэйтленд-Найлз, Чака, Ивоби, Уэлбек, Ляказетт (Санчес, 66).
Огоҳлантиришлар: Чака (51), Канте (79), Эл-Ненни (86).