Остона ҳокими қарори билан шаҳарда об-ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгариш сабабли табиий характердаги фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти сайтида хабар берилган.

«Шаҳардаги ўт ўчириш хизмати, тез тиббий ёрдам, коммунал хизматлар каби ҳаёт таъминоти воситаларига қўшимча тарзда, биз давлат ташкилотлари, ўқув муассасалари, корхоналар (бозорлар) ва объектларга ишни вақтинчалик тўхтатиб туришни тавсия этамиз», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остонада «Нурсултон Назарбоев» халқаро аэропорти вақтинчалик ёпилгани хабар қилинганди.