Остона халқаро аэропорти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинчалик ёпилди, деб хабар қилинган Қозоғистон Республикасининг Фуқаролик авиацияси қўмитаси фейсбукдаги саҳифасида.

«Остона шаҳридаги «Нурсултон Назарбоев» халқаро аэропорти парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ноқулай об-ҳаво шароитлари сабабли ҳозирча Остона вақти билан соат 13:00 (Тошкент вақти билан 12:00)га қадар ёпилди», - дейилади хабарда.

Йўловчиларга рейслар бўйича маълумотни авиакомпаниялар колл-марказларидан аниқлаштириш тавсия этилди.