Туркия полицияси мамлакатда тақиқланган ФЕТО террорчилик гуруҳига яқин бўлган шахсни Россиянинг мамлакатдаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонлаб ҳибсга олди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар тарқатди.

Гумонланувчи ФЕТОга алоқадорлик учун қамоққа олиниб бўлинган, эндиликда у элчининг ўлдирилишини ташкиллаштиришда «муҳим ўрин»га эга бўлгани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, у ByLock шифрланган хабарлар билан алмашишга мўлжалланган иловадан фойдаланган ҳамда давлат секторидаги ишидан Туркияда 2016 йилнинг ёзида рўй берган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг бўшатиб юборилган.

Ўтган йилнинг 29 декабрь куни Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олингани маълум бўлганди.