Ўзбекистонда Қирғизистонда автоуловларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, пластик қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар бўйича тўққизта корхона очади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикасининг Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Шунқорбек Одилбек ўғли маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, еттита компания қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси мақомига эга бўлади. Хусусан, Ўзбекистоннинг Artel Engineering ва Қирғизистоннинг «Л.Т.Б» фирмаси Artel маркали кир ювиш машиналарини йиғса, Perfect Plast Profil (ЎзР) ва Имзо ЛТД (ҚР) пластик ҳамда алюмин профилларни ишлаб чиқариш бўйича цех қуради.

Бундан ташқари, хабар қилинишича, «ЎзАвтоСаноат» ва «АвтоОңдооЗавод» Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ва автотиркамаларни йиғиш бўйича иккита корхона очади. Шунингдек, ўзбек компанияси Қирғизистоннинг «ДТ Техник» ҳамда «Автоцентр Эстакада» фирмаси билан биргаликда автобусларни йиғиш ва транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича заводлар очади. «Автоцентр Эстакада» ҳамда «Равон Моторс Тянь-Шань» компанияси эса автомобилларни йиғиш бўйича завод ва дилерлик марказини очиш ҳақида келишиб олди.

Бундан ташқари, Тошкентдаги Artel Engineering фирмаси ўз филиалини Қирғизистонда очади, шунингдек MediaPark кўнгилочар марказини қуради.

Таъкидланганидек, ушбу битимларнинг барчаси бўйича меморандумлар имзоланган. Агарда бу корхоналарнинг баъзилари аллақачон ташкил этилган бўлса, қолганлари 2018 йил охиригача қурилиши кутилмоқда. Бишкек, Ўш ва Қора-Болта шаҳарларида янги компаниялар очилади.