Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка асосан декларация тартибида даромадларни тақдим этиш ва ундан даромад солиғини тўлаш айрим тоифаларга қараб белгиланган. Яъни, Ўзбекистонда ялпи декларацияга ўтилгани йўқ. ХПКнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Назарали Норбоев KUN.UZ мухбири саволига шу тарзда жавоб берди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Назарали Норбоев

“Бизда ҳали ялпи солиқ декларациясига ўтилгани йўқ. Шундан келиб чиқиб ойдинлик киритмоқчиман, бизда кимлар декларация топширади? Асосий иш жойидан бошқа даромадлари бўлган фуқаролар, икки ёки ундан ортиқ манбалардан даромад оладиган бўлса, мол-мулки, уй-жойини ижарага берувчилар, улар хоҳ амалдор, тадбиркор ёхуд оддий фуқаро бўлсин, декларация тўлдиради ва ундан даромад солиғи тўлайди”, - деди Норбоев. 

Унинг айтишича, KUN.UZ мухбирига блиц интервьюсида айтишича, шу йилнинг сентябрь ойига қадар Ўзбекистонда давлат мулозимларининг даромадларини халққа кўрсатиш тизими ишлаб чиқилиб, йўлга қўйиш режалаштирилган.