«UZDIGITAL TV» МЧЖ 2017 йил Ўзбекистонда рақамли телевидениега техник ва технологик ўтишга доир давлат дастури асосида республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олишга киришди.

Миллий телевидениемизда рақамли телекўрсатувга ўтиш муҳим босқичдир. Айни вақтда «UZDIGITAL TV» МЧЖ савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офислари Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарларида иш бошлаган, шунингдек, ушбу шаҳарларда компаниянинг расмий дистрибьюторлари ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Қашқадарё, Жиззах ва Хоразм вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида аҳолига бепул ҳамда энг оммабоп миллий ва хорижий телеканаллар тест режимида DVB-T2 стандартида ишга туширилди.

Фото: UZDIGITAL TV

10 январь куни UZDIGITAL TV компаниясининг савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси Қарши шаҳрида, Мустақиллик кўчаси, 19-уй манзилида ўз фаолиятини бошлади. 

Рақамли телевидениега уланишни истаганлар юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда уланиш учун қурилмаларни харид қилишлари мумкин. Компания телевизор русумидан келиб чиққан ҳолда 2 турдаги қурилмаларни таклиф қилади: Телекарта (Cam-модуль) ва рақамли қурилма (тюнер). DVB-T2 стандарти билан томошабин янада юқори сифатли тасвир ва овозни ҳис қилиш имкониятига эга бўлади.

Фото: UZDIGITAL TV

Компания сиёсати ҳар бир мижоз учун юқори даражадаги қулайликлар яратиш асосида бунёд этилади:

- Компанияда 24 соат давомида абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати (Call –марказ) йўлга қўйилган.

Фото: UZDIGITAL TV

- Абонентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида мобил алоқа воситалари учун «UZDIGITAL TV» мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида ўз хизматлар пакетингизни бошқаришингиз мумкин: доимо ўз балансингиз ҳақида маълумотга эга бўлиш, шу билан бирга, электрон кўрсатувлар дастури (EPG) нинг ёдга солиш функциясидан фойдаланиб, севимли кўрсатувларингизни ўтказиб юбормаслик имкониятига эга бўласиз.

Фото: UZDIGITAL TV

- Шунингдек, хизматлар пакетини телеграм-БОТ ёки www.uzdtv.uz сайтида шахсий кабинет орқали ҳам бошқаришингиз мумкин.

Ҳар бир абонент ҳафтада 7 кун, 24 соат давомида ўзини қизиқтирган саволлар бўйича бепул маслаҳат олиши мумкин.

Фото: UZDIGITAL TV

UZDIGITAL TV нафақат кенг каналлар танлови ва юқори сифатдаги тасвир, балки, сизнинг ҳаётингизда ва оилангиз ҳаётидаги янги сифатдир! 

Реклама ҳуқуқи асосида