Оқ уй конгресс учун «Кремль ҳисоботи»ни тайёрлашда давом этмоқда, унда Россия олий раҳбариятига яқин бўлган юқори мансабли амалдорлар ва тадбиркорлар рўйхати бўлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри Вашингтондаги манбаларга асосан хабар қилмоқда.

Бундай рўйхат «АҚШ рақибларига санкциялар ёрдамида курашиш тўғрисида»ги (CAATSA) қонунга мувофиқ ишлаб чиқилмоқда.

«Ъ»нинг АҚШ давлат органларидаги манбалари тахминича, рўйхатдан 50 дан ортиқ одам, оила аъзолари билан эса (CAATSA талаб қилаётгандек) – 300 га яқин киши жой олиши мумкин. Манбалар ҳужжат устида ишламаган, бироқ Россияга нисбатан сиёсатни амалга оширишга алоқадордир», - дея ёзади нашр.

Манбалар бу борадаги аниқ исмларни ҳозирча очиқламаган.