ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди.

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 январь куни соат 08.00 дан 13 январь соат 08.00 га қадар Чимён воҳасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди», - дейилади ФВВ хабарида.

Вазирлик эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.