Дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири - Facebook асосчиси Марк Цукерберг кишиларни ижтимоий тармоқдан камроқ фойдаланишга ундаши ҳақидаги режаларини ошкор этди.

Facebook'даги унинг шахсий профилида қолдирилган хабарга кўра, Марк 2018 йилда бажариши лозим бўлган мақсадлари орасида айнан кишиларни Facebook'дан камроқ фойдаланишига эришишни киритган.

“Биз тармоқда кишилар ўзаро яқин бўлиши, мулоқот қилиши учун, яқинларимизни янада жипслаштириш учун яратгандик. Шунинг учун тажриба синовларида оила аъзоларим ва яқин дўстларимни иштирок этишига эришганман. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, муносабатларимизни ривожлантирганимиз сари бахт ва хурсандчилик ҳиси ортиб бораверди.

Аммо, сўнгги кунларда жамоатчиликнинг турли норозилигига гувоҳ бўляпман: ишбилармонларнинг хабари, бренд ва медиа мулоқот учун кўзланган қимматли вақтни тортиб олмоқда.

Муаммонинг асл илдизини топиш қийин бўлмади - бир неча йиллар илгари ишга тушрилган видео лавҳаларни кўриш платформаси. Шунингдек, сўнгги ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, ижтимоий тармоқда мақола ва матнларни ўқиш (ўрганиш) ҳам кутилганидек фойдали эмас. Шу туфайли тез орада Facebook'да ўзгариш ясашга ҳаракат қиламиз”, дейди Марк.

Ижтимоий тармоқ асосчисининг айтишича, эндиликда ҳар битта фойдаланувчига хабарлар лентасида яқинларининг пости устувор этиб кўрсатилади. Шунингдек, ишбилармонлик хабарлари, видео лавҳалар ҳамда медиа янгиликлари фойдаланувчининг талабига кўра одатий кўринишда тақдим этилади.