LGElectronics ўзининг энг янги технологиялар билан жиҳозланган маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тезлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари асосида, барча LG қурилмаларида ўзининг сунъий идрок ишланмаларини жорий этиш билан чуқур таълимга асосланган ўз шахсий сунъий идрок (СИ) технологиясини тақдим этмоқчи.

DeepThinQ 1.0 СИ соҳасидаги тадқиқотларни тезлаштириш учун ўтган йили Кореяда сунъий идрок лабораториясини яратиш билан бирга ишлаб чиқилди. Ушбу платформа СИни кенг доирадаги маҳсулотларга осонлик билан интеграциялаш имконини беради, бу эса LG мутахассисларига келгусидаги маҳсулотларда чуқур ўрганиш технологияларини қўллашга ёрдам беради. Яқинда тақдим этилган ThinQ СИ бренди стратегиясига мувофиқ, LG компаниясининг DeepThinQ платформасидаги маҳсулотлари - мобиль қурилмаларидан маиший техникага қадар – фойдаланувчига турли технологиялар ва ечимларни замонавий сунъий идрок платформаси билан боғлайдиган кенг қамровли тажриба тақдим этади.

Фото: LG

DeepThinQ 1.0 кўп йиллар мобайнида LG мижозлари фойдаланиш одатларидан олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган товушни фарқлаш, видео ва датчиклар, макон ва инсон танасини аниқлаш каби СИ функциялари билан мақтаниши мумкин. DeepThinQ 1.0 Android, Linux ва webOS каби турли хил операцион платформаларни қўллаб-қувватлаб, очиқлик ва диверсификация ҳисобга олинган ҳолда яратилган.

Фото: LG

LGThinQ билан «яшаш ва ўрганиш» сўзлари бутунлай янги маънога эга бўлади. DeepThinQ платформасида ишлаб чиқилган маҳсулотлар, булутли серверлар орқали ўзини мустақил ўрганиши мумкин, бу эса охир-оқибатда уларнинг янада ақлли бўлишга ёрдам беради. Ўрганиш қобилияти DeepThinQ’нинг юраги бўлиб, LG маҳсулотларига СИ асосида фақат атроф-муҳитни эмас, балки мижозларининг хулқ-атвори моделини ҳам англаш имконини беради. Мисол учун, LGThinQ кондиционерлари вақт ўтиши билан мижозларнинг одатларини ўрганади ва хонани мижозга маъқул бўлган ҳароратга автоматик равишда совутади. Автомобилларда LG салон мониторинги технологияси ҳайдовчининг юз ифодаларини ва ҳаракатларини ёдда сақлаб қолади ҳамда у мудраб қолса, фарқлай олиши мумкин. Якунда, ThinQ автоуловни энг тез-тез ишлатадиган йўловчиларни ўрганиши сабабли автомобиль ичидаги мусиқа, ёруғлик ёки иқлимни автоматик равишда танлаш имкониятига эга бўлади.

Фото: LG

DeepThinQ аллақачон савдо ва истеъмол секторларининг айрим маҳсулотларини ишлаб чиқариш усулини ўзгартирди. Кореянинг Инчхон халқаро аэропортидаги LG робот-гидлари йўловчиларни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган овозни фарқлаш функциясини яхшилаш учун атрофдаги шовқинлардан фойдаланади. LG робот-чангютгичи стул билан итнинг орасидаги фарқни ёдда сақлаб қолиш, шунга мувофиқ ҳаракат қилади.

Фото: LG

«DeepThinQ - бизнинг очиқ фалсафамиз тимсолидир - очиқ платформалар стратегияси, очиқ ҳамкорлик ва очиқ мулоқот орқали мижозларимизга энг кучли СИ ечимларини етказиш», - дейди LGElectronics бош техник мутахассиси доктор Айпи Парк. «ThinQ истеъмолчилар бизнинг маҳсулотларни қандай ишлатаётганига оид ҳолатни бутунлай ўзгартиради, чунки ThinQ маҳсулотлари мижозларга ақлли хизматларни тақдим этиш учун мижозлар маълумотини эслаб қолади».

Реклама ҳуқуқи асосида