АҚШ ва Франция президенти Дональд Трамп ҳамда Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқотда Эрон билан ядровий битимни муҳокама қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Франция президенти мулоқот чоғида америкалик ҳамкасбини бу битим жуда муҳим эканига ишонтиришга ҳаракат қилган.

Макроннинг сўзларига кўра, ядровий битим ҳолатига унинг барча иштирокчилари риоя этиши даркор.

Аввалроқ, Эрон ЕИ билан ядровий битим бўйича маслаҳатлашиб олмоқчи экани маълум қилинганди.