Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўшма қарори билан ташкил этилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўз фаолиятини бошлади. 2018 йил 12 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан тузилган Институтнинг тақдимоти бўлиб ўтди. 

БМТ Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, ЖССТ ва АҚШ, Япония, Франция, Буюк Британия, Корея Республикаси, Туркия ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этган тадбирни Қонунчилик палатаси раиси Н.Исмоилов очиб берди. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Институтнинг асосий мақсади ва вазифалари, тузилмаси, яқин, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган асосий устувор йўналишлари ҳақида кенг маълумотлар берилиб, хорижий мамлакатлар парламентларининг шу каби институтлари билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ахборот берилди. 

Тақдимотда Институтнинг 2018 йилги фаолият режалари бўйича тушунтиришлар берилди, бунда аниқ лойиҳалар алоҳида урғу берилди. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Бундан ташқари, қабул қилинаётган қонунларни иқтисодий баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш орқали қонун ижроси билан боғлиқ бизнес, умуман иқтисодиётнинг ортиқча бюрократик харажатларини олдини олиш ва қисқартириш, “ўлик қонунлар” қабул қилинишини чеклашга эришиш мумкин бўлади.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўшма қарори билан ташкил этилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов директор сифатида тайинланди.

Фото: KUN.UZ

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтида 37 ходим фаолият юритади. Унинг ҳузурида ташкил этилган 7 та бўлим соҳалар бўйича қонунларни такомиллаштириш ишларини олиб боради ҳамда қонунчилик борасида келаётган таклифларни таҳлил қилиш билан шуғулланади.