Интернетда Остонада сичқонлар банкоматдаги пулларни “еб қўйгани” видеоси тарқалди. Таъкидланишича, сичқонлар банкоматга қор бўронидан беркиниб кириб олган ҳамда унинг ичидаги пулларни кемириб, яроқсиз ҳолга келтирган.
     
“Ҳақиқатан ҳам Остона яқинида жойлашган банкоматлардан бирида инкассация вақтида бир жуфт сичқон аниқланган. Кўринишича, улар совуқ ҳаводан бошпана қидириб, банкомат ичига кириб олган. Ҳозир биз воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқдамиз. Кемирувчиларга ҳеч нима хавф солмаяпти”, деб изоҳ берилган воқеага мамлакатнинг банкларидан бирида.