Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қарама-қаршиликнинг жорий босқичида ғолиб чиқди, деб айтди Россия президенти Владимир Путин Корея яриморолидаги вазиятга изоҳ берар экан. У бундай фикрни11 январда Россия ОАВ ва ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда билдирди. 

“Фикримча, жаноб Ким Чен Ин, шубҳасиз, бу партияни ютди. У ўзининг стратегик вазифасини ҳал қилди: унда ядровий заряд бор, унинг эҳтимолий душмани ҳудуди, Ер шарининг исталган нуқтасигача етиб борадиган, 13 минг км.гача учадиган ракета бор”, деб айтган Путин.

Путиннинг айтишича, Шимолий Корея раҳбари энди вазиятни “текислаш ва тинчлантириш”дан манфаатдор.

“Мутлақ билимдон ва етук сиёсатчи”, деб таъкидлаб ўтган Путин.  

Ким Чен Ин аввалроқ унинг ишчи столи устида Шимолий Кореяга АҚШнинг “уруш бошлаш” истагини бостириб туришга имкон берувчи “ядровий тугма” борлигини айтганди.