Россиянинг Рязань вилояти Ряжский тумани полицияси маълумотларига кўра, 2017 йил 11 январга ўтар кечаси Шереметьево қишлоғида жойлашган шахсий уйда заҳарли газ исидан Ўзбекистон Республикасининг 4 нафар фуқароси заҳарланган. Вилоят тергов бошқармасининг аниқланишича, барча шахслар расман маҳаллий фермер хўжалигида меҳнат қилишган. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳаётдан кўз юмганлар қуйидагилар:

1. Самадов Панжи Норсоатович, 10.05.1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов тумани, «Қизилжар» аҳоли пункти Чортош кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

2. Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 22.01.1966 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, «Вохилхарам» қишлоқ фуқаролар йиғини манзилида рўйхатдан ўтган;

3. Мирзожонов Алижон Юлдошович, 25.09.1969 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, «Чимён» қишлоқ фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

4. Хайитов Самат Илмуратович, 09.07.1981 йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, 11-кичик ноҳия 8-уй, 8-хонадонда рўйхатдан ўтган.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Улфатбиби» қишлоқ фуқаролар йиғини, Бештуво кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Саидов Шерхон Муҳаммадович (26.11.1990 йилда туғилган) Ряжский туман касалхонасининг жонлантириш бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда сақланмоқда.

Қайд этилишича, амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Рязань вилоятига зудлик билан жўнаб кетишган.