2018-2025 йилларда Тошкентнинг ҳар бир туманида энергия тежайдиган тизимлар билан жиҳозланган 10 тадан бассейн қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 5 январдаги қарорида айтилган.

Ўзбекистон ҳукумати «Тошкент шаҳрида бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор чиқарди.

Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 февралидан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари ҳам тасдиқланди.

Таъкидланишича, бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув воситалари ҳамда турникетлар ўрнатилади.